Айтамиз ҳам, қайтамиз ҳам... Арлем Дезир Ўзбекистондаги ОАВга яратилаётган имкониятларни мақтаб қолди
Олам
−
22 Ноябрь 2019
4648Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари эркинлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларга юқори баҳо берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилмоқда.
Хусусан, ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича махсус вакили Арлем Дезир ўз ҳисоботида Ўзбекистонда ОАВни ривожлантиришга қаратилган янги қонунлар қабул қилинаётганини, ОАВ вакиллари ва халқаро кузатувчилар иштирокида турли табирлар ташкил этилаётганини ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Президент ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан муваффақиятли ҳамкорлик йўлга қўйилганини қайд этди.
Лондонда бўлиб ўтган ушбу йиғилишда сўзга чиққан Ўзбекистоннинг ЕХҲТдаги вакили Шерзод Асадов ҳам мамлакатда сўз эркинлиги ва журналистлар хавфсизлиги борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳақида гапирган.
Хусусан, элчи ОАВ соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш, блогерларни қўллаб-қувватлаш ҳамда Ўзбекистонда журналистлар манфаатини ҳимоя қилувчи омбудсмен лавозимини киритишни таклиф қилди.
Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун аввал Арлем Дезир Жаҳонгир Ортиқхўжаевга оид овозли ёзув ортидан вазиятга ўз муносабатини билдирган эди.
LiveБарчаси