Айрим музей ходимларининг маоши оширилди

Жамият

image

Маданият вазирининг буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат маданият муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорларига қўшимча ва ўзгартириш киритилди.

Ўзгартиришларга мувофиқ давлат музейлари, музей-қўриқхоналари, уй музейлари ва бошқа музей туридаги ташкилотларнинг қуйидагиларга эга маъмурий-бошқарув ходимлари, ижодий ходимлари ва мутахассисларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари:

  • фан доктори илмий даражасига ёки фан доктори (Doctor of Science) ёки хорижий давлатларнинг уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлганларга – 2,5 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади;
  • фан номзоди илмий даражасига ёки фалсафа доктори (Ph.D) ёки хорижий давлатларнинг уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлганларга – 2 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади.

Давлат маданият муассасалари 2021 йил 1 январдан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорлари ўзгарганлигини ҳисобга олиб иш ҳақларини қайта ҳисоблаб тўланишини таъминлаш топширилди.


Мақола муаллифи

Теглар

музей

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг