Айрим мамлакатларда Украинани ютиб юбориш ғояси йўқолмаган – Путин
Олам
−
04 Ноябрь 2022
11386Баъзи давлатлар, жумладан Польша ҳам Украинани ўзлаштириш ва ўтмишда тортиб олинган ҳудудларни қайтариш ғоясидан ҳалигача воз кечгани йўқ. Россия Президенти Владимир Путин бугун, 4 ноябрь куни Россия тарихий ва рус ҳарбий-тарихий жамиятлари тикланганининг ўн йиллигига бағишланган йиғилишда шу ҳақда айтиб ўтди.
“Аммо ўша ғоя ҳамон тирик. Ва Украинани ўзлаштириш ғояси, у йўқолмади. Лекин буни деярли ҳеч ким билмайди, фақат архив ҳужжатларида. Бу ҳақда ҳатто гапиришяпти – Польшадан тортиб олинган ҳудудларни қайтариш ғояси ҳақида”, дейди у.
Июль ойида Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин Польша раҳбарияти Украинани де-факто парчалаш сценарийларини ишлаб чиқишни бошлаганини эълон қилган эди. Унинг сўзларига кўра, Варшава АҚШ ва Буюк Британия бу режани қўллаб-қувватлашга мажбур бўлишига ишончи комил.
Наришкиннинг таъкидлашича, гап Польша учун Биринчи жаҳон урушидан кейинги тарихий "келишув"ни такрорлашга уриниш ҳақида кетмоқда. Ўшанда коллектив Ғарбни намоён этувчи Антанта Варшаванинг Украинанинг бир қисмини эгаллаш ҳуқуқини тан олган.
Унинг сўзларига кўра, Польша ҳукуматининг бундай ҳаракати бутун Европага хавф солади.
LiveБарчаси