Аёлларга нисбатан зўравонлик илдизини қуритиш йўлидаги курашда олдингизда бўламан – Саида Мирзиёева (видео)
Жамият
−
24 Ноябрь 2021
6810Ҳар қандай кўринишдаги зўравонликни инкор этадиган, унга тоқат қила олмайдиган муҳит яратиш лозим. Бунга фақат таълим ва оммавий ахборот воситалари ишини тўғри йўлга қўйиш билан эришса бўлади. Бу ҳақда Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия аъзоси Саида Мирзиёева “Биргаликда зўравонликни енгамиз!” халқаро форумидаги нутқида айтиб ўтди.
“Аёлларга нисбатан зўравонликка қарши энг олдинги сафда курашаётган барча фидойи инсонларга чексиз миннатдорлигимни билдирмоқчиман. Минг афсуски, гендер зўравонлик глобал муаммо. Биз жамиятда бундай жирканч зўравонликка ҳеч қандай ҳолатда ҳам кўз юмиб турмаймиз. Ўғил болаларга қиз болага нисбатан куч ишлатмаслик кераклигини сингдириш зарур”, дея таъкидлади Саида Мирзиёева форумдаги нутқида.
Мирзиёеванинг таъкидлашича, аёллар ҳуқуқларини таъминламасдан туриб, ривожланган ва гуллаб яшнаётган жамиятни қуриб бўлмайди.
“Мен аёлларга нисбатан ҳар қандай зўравонлик илдизини қуритиш йўлидаги курашда сизнинг олдингизда бўламан”, дейди Саида Мирзиёева.
LiveБарчаси