Аёллар ва қизларни ўз уйида ўлдириш хавфи ортиб бормоқда – БМТ
3-саҳифа
−
24 Ноябрь 2022
101982021 йилда ҳар соатда ўртача бешдан ортиқ аёл ёки қиз оила аъзоси томонидан ўлдирилган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ва БМТ Аёллар ташкилоти томонидан ўтказилган янги тадқиқот маълумотлари шундан далолат беради.
25 ноябр – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни олдидан тайёрланган ҳисобот аёллар ва қизларга нисбатан зўравонлик бутун дунёда инсон ҳуқуқларининг энг кенг тарқалган бузилишидан бири бўлиб қолаётгани ҳақида дааҳшатли сигналдир.
БМТ маълумотларига кўра, ўтган йили дунё бўйлаб 81,1 мингга яқин аёл ва қиз ўлдирилган.
2021 йилнинг қасддан ўлдириш қурбони бўлган барча аёллар ва қизларнинг тахминан 56 фоизи шериклари ёки бошқа оила аъзолари томонидан ўлдирилган (81 000 дан 45 000).
Янги маълумотлар шуни кўрсатадики, "фемицидлар", яъни жинсга асосланган қотилликларнинг умумий сони сўнгги ўн йил ичида ўзгаришсиз қолмоқда ва бу иллатга қарши курашиш ва янада кучлироқ чоралар кўриш зарурлигини таъкидлайди. Қўрқинчли даражада юқори кўрсаткичларга қарамай, аёллар ўлимининг ҳақиқий даражаси анча катта бўлиши мумкин.
Минтақавий тафовутлар нуқтаи назаридан, аёллар ўлими дунёнинг ҳар бир мамлакатига таъсир қиладиган муаммо бўлса-да, ҳисобот шуни кўрсатадики, 2021 йилда мутлақ маънода хусусий соҳада жинсга асосланган қотилликларнинг энг юқори сони Осиёда қайд этилган. Аёллар ва қизлар Африкада ўзларининг яқин шериклари ёки бошқа оила аъзолари томонидан ўлдирилиш хавфи юқори.
Ҳисоботга кўра, турмуш ўртоқлар, шериклар ёки бошқа оила аъзолари томонидан содир этилган 45 000 аёл қотиллигидан 17 800 таси Осиёда, 17 200 таси Африкада қайд этилган.
2021 йилда хусусий соҳада жинсга асосланган қотиллик даражаси Африкада 100 000 аёлга 2,5 ни ташкил этган бўлса, Америкада 1,4, Океанияда 1,2, Осиёда 0,8 ва Европада 0, 6 га тенг.
2010 йилдан 2021 йилгача Европада турмуш ўртоқлар, шериклар ёки оила аъзолари томонидан содир этилган аёлларга нисбатан қотиллик 19 фоизга камайди ва Америкада 6 фоизга ўсди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь