Аёл эридан қочиш учун бировнинг машинасига яширинди. Ҳолатга нима сабаб бўлганди? (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Самарқандда аёл турмуш ўртоғидан қочиш учун бировнинг машинасига яширинишга мажбур бўлгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Самарқандда аёл эрининг рухсатисиз хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиргани сабабли улар ўртасида оилавий келишмовчилик юзага келган. Шундан сўнг, аёл уйидан чиқиб кетиб, қариндошиникига кетган. 

Қайд этилишича, 26 ноябрь куни эри турмуш ўртоғини фарзанди билан уйига қайтармоқчи бўлган вақтида, аёл уйга бормаслигини айтган. Оқибатда яна уларнинг ўртасида ўзаро тушунмовчилик юзага келган. Шундан сўнг, аёл кўчадаги машинага ўтириб, ҳайдовчидан ички ишларга қўнғироқ қилишни ҳамда эри уни ураётганини маълум қилган.

Видеода аёл автомобиль ичига яширингани, эри эса фарзандини кўтарганча уни уни автомобилдан тушишини талаб қилаётгани акс этган. Шунингдек, видеода аёл эрини тинимсиз қарғаётгани, қаматиш билан шантаж қилаётганини эшитиш мумкин. 

Аёл яширинган автомобилнинг ҳайдовчиси воқеа ҳақида 102 хизматига мурожаат қилган. Улар ҳудудий ИИБга олиб келинган.

Ҳозирда оила бирга яшаб келмоқда. Аёлга ҳимоя ордери бериш таклиф қилинган, аммо уни олишдан бош тортган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1134

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг