Автомобилларни онлайн рўйхатдан ўтказиш ва рақам бериш тизими жорий қилинади

Жамият

image

Ўзбекистонда янги автотранспортларни давлат рўйхатидан онлайн ўтказиш ва рақам бериш тизими жорий этилади. Бу ҳақда бугун, 22 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тармоқ ва соҳаларда ҳамда ҳудудларда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилишида айтилди. 

Шунингдек, йиғилишда Рақамлаштириш вазирлигига тегишли вазирлик ва ҳокимликлар билан биргаликда:

•    аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатилаётган электрон хизматлар бўйича 26 та ахборот тизимини Ягона давлат хизматлари портали билан бирлаштириш;

•    ушбу портал орқали кўрсатилаётган хизматларни ҳозирги 370 тадан 570 тага етказиш;

•    янги автотранспортларни онлайн давлат рўйхатидан ўтказиш ва рақам бериш тизимини жорий қилиш;

•    яна 8 турдаги нотариал ҳаракатларни онлайн шаклга ўтказиш;

•    жами 11 мингга яқин сув хўжалиги объектларида сув ҳисобини юритишнинг рақамли тизимини жорий этиш;

•    2 мингдан зиёд мелиоратив кузатув қудуқларини автоматлашган мониторинг тизимига ўтказиш;

•    барча тиббиёт муассасаларини локал тармоқ билан қамраб олиш, уларни компьютерлар билан тўлиқ жиҳозлаш;

•    тиббиётни рақамлаштириш бўйича 50 миллион долларлик лойиҳани бошлаш вазифаси қўйилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг