Автобус жарга қулаши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
Олам
−
28 Декабрь 2021 8512 1 дақиқа
Колумбия марказида 50 дан ортиқ одамни олиб кетаётган сайёҳлик автобуси йўлдан чиқиб кетиб, жарга қулаб тушди. Натижада 7 киши, жумладан ҳайдовчи ҳам ҳалок бўлди. Бу ҳақда “El Tiempo” газетаси хабар берди.
Қайд этилишича, ЙТҲ пойтахт Богота ва Меделлин шаҳарларини боғловчи йўлда содир бўлган. Ҳодисага ҳайдовчининг бошқарувни йўқотгани сабаб бўлган.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, автобусдаги 46 нафар йўловчи қутқариб қолинган. Уларнинг 30 дан ортиғи турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
“Que Pasa” нашрининг таъкидлашича, ҳалок бўлганлар орасида беш ойлик ҳомиласи бор аёл ҳам бўлган. Жароҳатланганлардан олти нафарининг аҳволи оғир. Қолганлари эса енгил жароҳатлар олган.
Live
Барчаси