Автобус портлашида бир киши ҳалок бўлди

Олам

image

Афғонистон пойтахтида юриб кетаётган автобус портлаган. Натижада бир киши ҳалок бўлган ва 10 нафар афғон фуқароси оғир тан жароҳати олган. Ҳозирда жароҳатланганлар яқин атрофдаги шифохонага етказилган. Уларнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда. 

“Шунингдек, портлаш  сабаб ҳалок бўлганлар сони ошиши мумкин”, дейилган Tolo News телеканалининг Twitterдаги саҳифасида тарқатилган хабарда. 

Маълум бўлишича, автобус шаҳардаги университетлардан бирининг олдидан ҳаракатланаётган бўлган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг