Австралиялик миллиардер Украинага ёрдам бермоқчи
Олам
−
27 Февраль
5630Австралиялик миллиардер Эндрю Форрест Украинадаги миналарни тозалаш учун 3,3 миллион доллар ажратишга ваъда берди. Бу ҳақда Австралиянинг "9News“ телеканали хабар берди.
Айтилишича, миллиардер ва унинг собиқ рафиқаси Никола Украинадаги миналардан тозалаш лойиҳаларига миллионлаб доллар сарфлашга сўз берган. Форрестнинг “Mindero Foundation” хайрия жамғармаси 3,3 миллион АҚШ долларини "Украинанинг қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириладиган ҳудудларида фермерлар фойдаланишига яроқли майдонлар” учун ишлатмоқчи. Шунингдек, миллиардер Украина энергетика ва коммуникация инфратузилмасини тиклаш учун 750 миллион доллар сарфламоқчи.
“Украинанинг қишлоқ хўжалиги дунёни озиқ-овқат билан таъминлаш учун жуда муҳим, чунки мамлакат БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури учун энг йирик буғдой етказиб берувчи ҳисобланади”, дейди миллиардер.
Маълумот учун, Форрестнинг бойлиги, Форбес маълумотларига кўра, 19,8 миллиард долларни ташкил этади (миллиардерларнинг глобал рейтингида 95-ўринда). Австралиялик миллиардерлар орасида у иккинчи ўринда туради.
Эслатиб ўтамиз, Европа тинчлик жамғармаси (European peace facility) Украинага ҳарбий жиҳатдан ёрдам бериш учун 500 миллион евро ажратганди. Аввалроқ Украинага ёрдам бериш масаласи Европани иккига бўлганди.
Мадина Отабоева
LiveБарчаси