Австралиядан “қувилган” Жокович Надални табриклади

Спорт

image

Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Новак Жокович ўзининг Instagram саҳифасида Австралия очиқ чемпионатининг ғолиб ва совриндорларини табриклади.

“Бу йил Австралия очиқ чемпионатида ажойиб теннисчилар намоён бўлди, ўйинлар муросасиз ва ҳатто финаллар ҳам ақлбовар қилмас даражада ўтди. Эшли Бартини ўз мухлислари олдида ажойиб ўйин кўрсатгани ва Даниель Коллинсни муваффаққиятли турнир билан табриклайман. Рафаэль Надални эса 21-марта “Катта Дубулға” совринини ютгани билан қутлайман. Ажойиб натижа. Ҳар доимгидек таъсирчанлик жанговар руҳ яна бир бор ғалаба келтирди. Даниил Медведев борини берди ва биз ундан кутган иштиёқ ва қатъиятни намойиш этди”, дея ёзган Жокович. 

Эслатиб ўтамиз, Рафаэль Надаль 5 соат 24 дақиқа давом этган финалда Даниил Медведевни мағлуб этиб, фаолияти давомида “Катта Дубулға” турнирларида қўлга киритган совринлари сонини 21 тага етказиб олган ҳолда рекорд қайд этди. 

Аёллар ўртасидаги баҳсларда эса дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Эшли Барти АҚШ вакиласи Даниель Коллинсни мағлуб этиб, ўз мамлакатидаги нуфузли мусобақада илк бор ғолибликни қўлга киритди.


Мақола муаллифи

Теглар

Теннис Жокович Надаль Аус Опен-2022

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made