Австралиядаги А Серия учрашуви ҳам бекор қилиниши мумкин

Спорт

image

Ла Лиганинг “Барселона” – “Вильярреал” учрашувини Майамига ўтказиш ҳаракатларидан воз кечганидан сўнг, Италия А Сериясининг Австралиядаги ўйини ҳам бекор қилиниши мумкин.  Ташкилот олдида бир қатор муаммолар пайдо бўлмоқда. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.

Манбаларга кўра, “Милан” ва “Комо” жамоалари ўртасидаги февраль ойига режалаштирилган учрашувни Италияда эмас, балки Австралиянинг Перт шаҳрида ўтказиш режалаштирилган, бироқ бу масала юзасидан жиддий шубҳалар пайдо бўлмоқда. UEFA бу учрашувни Австралияда ўтказишни тасдиқлаган бўлса-да, бу фақат истисно асосида рухсат этилганини билдирди.

А Серия чет элда ўйин ўтказишдан олдин Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК), Футбол Австралия ва FIFA томонидан рухсат олиши керак. Шу билан бирга, ОФК ўйинни тасдиқламаслик учун ташқи босимга дуч келаётгани айтилмоқда.

Шу билан бирга, UEFA ва FIFA раҳбарлари ички ўйинларни хорижда ўтказиш ғоясининг яқин орада амалиётдан йўқолишига эҳтиёткор оптимизм билан қарамоқда. FIFA эса ҳозирча А Сериянинг режаси юзасидан изоҳ бермади, бироқ халқаро ўйинлар ҳақидаги қоидаларни қайта кўриб чиқиш устида иш олиб бораётгани хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испания Ла Лигасининг Майамидаги ўтказилиши режалаштирилган ўйини бекор қилинган эди. Лига бу қарорни “Испаниядаги ноаниқлик” билан изоҳлаган. Шунингдек, “Реал Мадрид”нинг Испания Олий спорт кенгашига киритган шикоятлари ҳам масалани мураккаблаштириб жараённи олдинга сурган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Австралия FIFA UEFA А Серия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг