Августда ҳам жазирама кузатиладими?

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Жорий йилда август ойи нисбатан қулай ҳарорат қийматлари билан бошланади. Ойнинг биринчи беш кунлигида кундузги ҳаво ҳарорати 33-38 даража атрофида бўлади. Худди шудай ҳарорат фони ойнинг охиригача устунлик қилади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Шунга қарамай марказий ҳудудларда ҳарорат қисқа муддатли даврга 40-41 даражагача, жанубда ва чўл зонасида 41-42 даражагача кўтарилиш (1-2 кун) эҳтимоли бор.

Август ойининг айрим кунларида республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Ўзгидрометнинг таъкидлашича, иқлимий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда август ойи ҳароратининг энг юқори чўққи қийматлари июль ойи максимумларидан 1,5-2,5 даражага паст бўлади. Хусусан, Тошкентда июль ойидаги энг юқори ҳаво ҳарорати 44,6 даража (бундай ҳарорат 1997 йилда қайд этилган), август ойида эса 43,1 даража (1944 йилда) ни ташкил этади. Республиканинг жанубида, Термизда июль ойида энг юқори ҳарорат 48,6 даража (1914 йилда), август ойида эса 46,3 даража (1947 йилда) бўлган.

Лекин марказий ҳудудларда 42-43 даражагача, жанубда 45-46 даражагача бўлган жуда юқори ҳарорат қийматлари ҳар йили ҳам кузатилмайди. Август ойида жуда ҳам тез-тез 1-3 кун 39-41 даражагача, жанубда 42-43 даражагача бўлган ҳарорат кузатилади.

Қайд этилишича, август Ўзбекистонда энг қуруқ ой деб ҳисобланади. Август ойида ёмғир жуда кам – ҳудуднинг аксарият қисмида ўртача 1–3 кунгача бироз ёғади. Бироқ, ушбу қуруқ ой давомида айрим жойларда сезиларли жадалликдаги жала ёмғирлар кузатилиши истиснодан ҳоли эмас. Хусусан, 2020 йил 26 августда Ўзбекистоннинг марказий ҳудудларида ёғингарчилик миқдори 10-34 мм бўлган кучли жала ёмғирлар ёғиб ўтган. Шу куни Тошкентда ёғингарчилик 17 мм бўлган, бу август ойидаги кеча-кундузлик ёғингарчилик миқдори бўйича абсолют рекорддир.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

488

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг