“Australian open-2022”. Марказий баҳсда Азаренко Свитолинани таслим этди
Спорт
−
21 Январь 2022
2931Беларуслик теннисчи Виктория Азаренко мавсумдаги илк “Катта Дубулға” мусобақаси – Австралия очиқ чемпионатининг 1/8 финалига йўл олди. Мусобақада 25-рақам остида сараланган теннисчи 3-давра беллашувида Украина вакиласи Элина Свитолинани 6:0, 6:2 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув 1 соат 3 дақиқа давом этди.
Эндиликда 32 ёшли теннисчи чорак финал йўлида Барбара Крейчикова (Чехия) – Елена Остапенко (Латвия) жуфтлиги ғолибига қарши кортга чиқади.
Эслатиб ўтамиз, Австралия очиқ чемпионати 17-30 январь кунлари Мельбурн шаҳрида бўлиб ўтади. Турнирнинг соврин жамғармаси 75 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
Маълумот учун, турнирнинг амалдаги ғолиби япониялик Наоми Осака ҳисобланади. “Катта Дубулға” мусобақалари ғолиби бўлган спортчи 2000 рейтинг очкоси ва 2,2 миллион доллар мукофот пулини қўлга киритади.
LiveБарчаси