Аттестат ва шаҳодатноманинг янги намунаси тасдиқланди
Жамият
−
16 Май 2019
6626Вазирлар Маҳкамаси томонидан 9 ва 11-синф битирувчиларига бериладиган шаҳодатнома ва аттестатларнинг ҳамда имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари битирувчиларига бериладиган сертификатнинг янги намунаси тасдиқланди.
Янги намунадаги шаҳодатнома ва аттестат ҳамда сертификат 11 йиллик мажбурий умумий ўрта таълим тизимига ўтилиши муносабати билан тасдиқланди.
Умумий ўрта таълим тизимида илк маротаба нодавлат умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига ҳам давлат намунасидаги шаҳодатнома ва аттестатларни бериш назарда тутилди.
Мактаб битирувчиларига шаҳодатнома ва аттестат беришда электрон тизим жорий этилади. Энг муҳими, ушбу ҳужжатлар орқа қисмида QR-код жойлаштирилади ва уни сканер қилиш орқали битирувчи ҳақида умумий базадан маълумот олиш имконияти яратилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь