Аттестациядан ўта олмаган педагоглар ишдан бўшатиладими?
Олам
−
19 Март 4110 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган ўқитувчиларни ишдан бўшатиш ҳақида тарқалган хабарлар асоссиз. Бу ҳақда Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, мактаб раҳбарияти ёки бошқа мансабдор шахсларнинг педагогларга бундай талаб қўйиши амалдаги қонунчиликка зид ҳисобланади. Амалдаги тартибга кўра, навбатдан ташқари аттестацияда етарли балл тўплай олмаган ўқитувчиларнинг малака тоифаси сақланиб қолади ва улар ўз тоифаси бўйича иш ҳақи олишда давом этади.
Шунингдек, бундай ҳолатда педагог билан меҳнат шартномасини бекор қилиш учун ҳуқуқий асос мавжуд эмас.
Фақат айрим ҳолларда, яъни олий маълумотга эга бўлмаган ва мутахассис лавозимида ишлаётган педагоглар мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда, уларнинг малакаси етарли эмаслиги сабабли меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин. Бунда ҳам ходимга қайта аттестацияда иштирок этиш учун имконият берилади.
“Бошқа барча ҳолатларда аттестация натижалари сабабли ўқитувчини ишдан бўшатиш қонунга хилоф ҳисобланади”, дейилади хабарда.
Live
Барчаси