Aтомчилар шаҳарчасини қуриш дирекциясига раҳбар тайинланди

Жамият

−

image

Сирож Бекчанов “Ўзатом” агентлиги ҳузуридаги Атомчилар шаҳарчасини қуриш дирекцияси директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги хабар берди.

Тайинловга қадар у Хоразм вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Маълумот учун, Сирож Бекчанов Урганч давлат университетини тамомлаган. У кўп йиллар давомида Хоразм вилоятида электр тармоқлари, қурилиш, инфратузилма, коммунал хўжалик, экология ва ҳудудларни ривожлантириш соҳаларида турли масъул лавозимларда ишлаган.

Aтомчилар шаҳарчасини қуриш дирекцияси Жиззах вилоятининг Фориш туманида барпо этиладиган интеграциялашган атом электр станцияси қурилиши муносабати билан мутахассислар ва уларнинг оила аъзолари учун замонавий турар жойлар, ижтимоий объектлар ҳамда инфратузилма иншоотларини қуриш билан шуғулланади.

Мазкур лойиҳа мамлакат энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлаш, атом энергетикаси соҳаси мутахассислари учун қулай яшаш шароитларини яратиш ҳамда ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига кўмаклашишга қаратилган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар