Атом энергияси тўғрисидаги қонун тасдиқланди

Жамият

image

Бугун, 23 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирм биринчи ялпи мажлисида “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдланиш тўғрисида”ги қонунни қабул қилди.

Мазкур қонуннинг мақсади атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш (бундан буён матнда атом энергиясидан фойдаланиш деб юритилади) соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Қонун билан қуйидагилар атом энергиясидан фойдаланишнинг асосий принциплари этиб белгиланади: 
•    фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг мол-мулкини ҳимоя қилиш, шунингдек атроф-муҳитни муҳофаза қилиш устуворлиги;
•    хавфсизликнинг таъминланиши;
•    ахборотнинг очиқлиги;
•    ядровий қурол ва бошқа ядровий портловчи қурилмалар ишлаб чиқаришнинг тақиқланиши.

Мазкур қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 2 июлда қабул қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сенат атом энергияси

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made