Атоқли тарихчи Раҳмон Фармонов вафот этди

Жамият

image

Атоқли тарихчи олим, профессор, тарих фанлари доктори Раҳмон Фармонович Фармонов оламдан ўтди. Бу ҳақда у фаолият юритган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети маълум қилди. 

Раҳмон Фармонов 1967 йил Тожикистон Давлат университети тарих факультетини тамомлаб, тарихчи ва жамиятшунос мутахассислигини олган. 1970 йил ноябридан то 1973 йил декабригача Ломоносов номидаги МДУ аспирантурасида ўқиган ёш тарихчи 1974 йил февралида Франция янги тарихи бўйича: “Бонапарт давлат тўнтараилиши (2 декабрь 1851 йил)нинг француз замонавий публицистикасидаги ўрни” мавзусидаги номзодлик диссертациясини ёқлаган.

Фармонов 1980 йил Тошкент Олий партия мактабига доцент сифатида ўтган, 1990-1992 йилларда эса Москвадаги Россия бошқарув Академиясида докторантурада бўлган.

У Тошкент давлат университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетларида кафедра мудири, профессор лавозимларида ишлаган. 

Унинг раҳбарлигида 3 та докторлик ҳимояси, 12 та номзодлик диссертациялари ҳимояси ўтказилган. 40 дан зиёд ўқув қўлланмалар ва дарсликлар, 7 та монография, 5 та шеърий тўпламлар муаллифи бўлган. Ўз ўрнида таъкидлаб ўтиш керакки, Туркия давлатининг профессори Атаман Камил Явуз билан ҳамкорликда Раҳмон Фармоновнинг “Амир Темур Кўрагон ва император Наполеон” китоби турк тилига таржима қилиниб, Туркия давлатида нашр қилинган.

Жорий йил январь ойида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида Раҳмон Фармонов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилганди. Март ойида эса QALAMPIR.UZ профессордан Франция-Ўзбекистон муносабатлари ва “Фахрий легион” ордени ҳақида интервью олган эди. Қуйидаги ҳавола орқали интервьюни томоша қилишинингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Раҳмон Фармонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар