“Атлетико”-“Реал” ўйини ҳаками Альвареснинг пенальтиси билан боғлиқ ҳолатни изоҳлади
Спорт
−
14 Март 2025 10868 1 дақиқа
2024/2025 йилги Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финалида “Атлетико” ва “Реал” (1:0, 2:4 пен.) ўртасидаги жавоб ўйинини бошқарган полшалик ҳакам Шимон Марциняк ўйиндан кейин Хулиан Альвареснинг пенальтиси билан боғлиқ баҳсли ҳолатга изоҳ берди.
“Мен ўзим VAR тизимига Альварес катта эҳтимол билан икки марта тўпга теггани ҳақидаги маълумот билан боғландим ва улар шу лаҳзани синчковлик билан текширди... Ростини айтсам, мен бутун ҳакамлик фаолиятим давомида ҳеч қачон бундай ҳолатга дуч келмаганман”, дейди Марциняк.
Альварес 11 метрлик белгидан тепиш пайтида сирпаниб кетди. Тўп дарвозага тўғри йўналди, бироқ VAR хонасида видеотакрорни кўриб чиқиб, ҳакам билан маслаҳатлашилганидан сўнг, аргентиналик футболчи тўпга икки марта теггани аниқланди, бу эса қоида бузилиши ва уринишнинг муваффақиятсизлиги сифатида баҳоланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Альвареснинг ўзи ҳолатга изоҳ бериб, қоида бузмаганини маълум қилганди.
Live
Барчаси