Атамбоев иши: ҚСДПдан ҳужжатлар тортиб олинди
Олам
−
12 Сентябрь 2019
6575Кеча, 11 сентябрь куни Қирғизистон Ҳарбий прокуратураси терговчилари Қирғизистон социал демократик партияси идорасига келиб, партия ҳужжатларини тортиб олди, дея ёзмоқда 24.кg нашри сиёсий ташкилот раисининг ўринбосари Кундуз Жолдубаевга таяниб.
Жолдубаеванинг сўзларига кўра, Қирғизистон Олий суди вакиллари ҳеч қандай ордер тақдим этмаган. "Улар ҳозиргина келди, эшиклардан муҳрни ечишди ва қоғозли папкаларни чиқара бошлади. Бу қоидаларни қўпол равишда бузишдир”, деди Кундуз Жолдубаева.
Социал-демократлар партияси Қирғизистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси биноси олдида митинг ўтказган ва прокуратурадан партия идорасига, ўз иш жойларга киришга рухсат беришни талаб қилган. Бироқ терговчининг буйруғи билан партия ходимларига бинога киришга рухсат берилмаган.
Кундуз Жолдубаева яна Ҳарбий прокуратурага бориб, митинг ўтказмоқчи.
LiveБарчаси