“Аср товламачиси” қамоқхонада вафот этди 

Олам

image

Ўн миллиард долларлик фирибгарликда айбланиб, 150 йилга озодликдан маҳрум қилинган америкалик фирибгар Бернард Мэдофф қамоқхонада вафот этди. Бу ҳақда "Associated Press" хабар берган.  

Манбага кўра, 82 ёшли маҳбус АҚШнинг Шимолий Каролина штати Батнер шаҳрида табиий сабабларга кўра вафот этган. 

"Аср товламачиси" Бернард Мэдофф 2009 йил июнь ойида инвесторларни алдагани учун 150 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди. 

У АҚШ тарихидаги энг йирик молиявий пирамиданинг ташкилотчиси ҳисобланади. Фирибгарликнинг қурбонлари — нафақат оддий фуқаролар, балки кўплаб таниқли америкаликлар — мусиқачилар ва кино юлдузлари, шунингдек, дунёдаги энг йирик банклардир. 

У судда 20 йил давомида АҚШнинг назорат органлари ва инвесторларини алдаб келганини тан олган. 

Суд қарорига биноан, у жабрланганларга деярли 171 миллиард долларни қайтариб беришга мажбур бўлган. Аммо федераль ҳукумат тўрт миллиарддан сал кўпроқ маблағни топишга муваффақ бўлган. Фирибгарликдан кўрилган умумий зарар қарийб 65 миллиард долларга баҳоланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бернард Мэдофф

Баҳолаганлар

630

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар