Мисрда уч кунлик мотам эълон қилинди
Олам
−
25 Февраль 2020
5973Миср расмийлари мамлакатнинг собиқ президенти Ҳусни Муборакнинг вафоти муносабати билан уч кунлик мотам эълон қилди. Бу ҳақда бугун, 25 февраль куни Президент Абдул Фаттоҳ ас-Сиси маъмурияти маълум қилди.
Муборакнинг дафн маросими бугун, 25 февраль куни тушдан кейин ўқилади. Собиқ Президент ҳарбий шараф билан дафн этилиши кутилмоқда.
Аввалроқ, Ҳусни Муборакнинг ўғли отаси вафот этганини тасдиқлаган эди.
Эслатиб ўтамиз, январь ойи охирида Ҳусни Мубарак ошқозонидаги ўсимтани олиб ташлаш учун операция қилинган эди.
Муборак Мисрда 30 йил - 1981 йилдан 2011 йилгача ҳокимиятда бўлган. 2011 йил февраль ойида, оммавий норозилик намойиши натижасида ҳокимиятдан кетган эди. Бунинг ортидан Мисрнинг собиқ раҳбари коррупция ва намойишчиларнинг ўлимида айбланиб ҳибсга олинган. Муборак олти йил қамоқда ўтирди. 2017 йилда у озодликка чиқди. Сўнгги бир неча йил давомида Мисрнинг собиқ раҳбари ўз оиласи билан Гелиополисдаги вилласида яшади.
Нуруллоҳ Шарипов
LiveБарчаси