Ашраф Ғани Кобулда АҚШ Мудофаа вазири билан музокара ўтказди
Олам
−
21 март 2021 4555 1 дақиқа
Афғонистон Президенти Ашраф Ғани бугун, 21 март куни Кобулга кутилмаган ташриф билан келган АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин билан музокара ўтказди. Бу ҳақда Афғонистоннинг “Ariana News” телеканали хабар берди.
Афғонистон давлат раҳбарининг девони учрашув ҳақида батафсил маълумот бермаган.
Хабарга кўра, Остиннинг Кобулга ташрифи Вашингтон ва Толибон вакиллари ўртасида Доҳада имзоланган битимнинг бажарилиши бўйича келишмовчиликлар фонида бўлиб ўтмоқда, уларнинг асосий бандларидан бири Америка қўшинларини мамлакатдан олиб чиқиб кетишидир.
Ўтган куни Пентагон раҳбари Нью-Деҳлида АҚШ Президенти Жо Байден Америка қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш муддати тўғрисида ҳали якуний қарор қабул қилмаганлигини айтганди. Остиннинг таъкидлашича, маъмурият ушбу масала бўйича пухта жараённи бошдан кечирмоқда ва Президент ҳақиқатан ҳам бу қарорни қабул қилиш учун ҳаракат қилмоқда.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август