Ашраф Ғани Қобулни вертолёт ва машиналар тўла пул билан тарк этгани айтилмоқда

Олам

image

Афғонистон пойтахти Қобулдаги Россия элчихонасининг маълум қилишича, Афғонистоннинг собиқ Президенти Ашраф Ғани мамлакатдан вертолёт тўла пул билан қочиб кетган. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда

Хабарда таъкидланишича, мамлакатда бошқарув режимини қулаши Ғанининг Афғонистондан қочиб кетиши билан боғлиқ. Айтилишича, Ашраф Ғани тўртта автомобилни пул билан тўлдирган ва пулларнинг қолган қисмини эса вертолётга жойлашга ҳаракат қилган. Бироқ, пулларнинг барчаси сиғмагани сабабли аэродромда ҳам қолиб кетган. 

Қайд этиш керакки, Афғонистон Ислом Республикаси энди йўқ. Жорий йилнинг 15 август куни ҳокимият “Толибон” ҳаракати назоратига ўтди. Улар эса бир вақтлар мавжуд бўлган Афғонистон Ислом Амирлигини қайта тузмоқчи. Президент Ашраф Ғани истеъфо берганини ҳамда мамлакатни тарк этганини маълум қилди.

Унинг ҳозир қаерда экани маълум эмас. Бу борада турли томондан ҳар хил хабарлар келмоқда. Шу вақтга қадар собиқ Президент Ғанининг Тожикистон, Омон ва Ўзбекистонда бўлиб тургани ҳақида ахборот пайдо бўлди. Бироқ, якунда уларнинг ҳеч бири ўз тасдиғини топмади. Катта эҳтимол билан у АҚШдан бошпана олмоқчи.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1561

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг