АҚШнинг ЎҚРБШдан чиқиши МДҲ доирасида муҳокама қилинади
Олам
−
11 Февраль 2019
5602АҚШнинг Ўрта ва қисқа масофага учадиган ракеталарни йўқ қилиш бўйича шартнома (ЎҚРБШ)дан чиқиши МДҲ давлатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгашида муҳокама қилинади. Вазирлар кенгаши жорий йилнинг 5 апрелида Москвада бўлиб ўтади. Бу ҳақда Россия Федерациясининг Ҳамдўстликдаги доимий вакили Андрей Грозов маълум қилди.
"Ҳа, бу мавзу (АҚШнинг ЎҚРБШдан чиқиши) Атлантикадан Уралгача бўлган ҳудудда стратегик барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашда долзарб бўлиб турибди. Бу масала МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашида муҳокама қилинади", деган Грозов.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп расмий Вашингтон 2 февраль куни Россия билан тузилган ЎҚРБШдан чиқиш жараёнини бошлашини маълум қилганди. АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Россия олти ой муддатда шартнома шартларини бажаришга қайтмаса келишув бекор бўлишини қайд этган.
РФ президенти Владимир Путин 2 февраль куни мамлакати АҚШнинг ЎҚРБШдан чиқиш қарорига аналогик жавоб қайтаришини маълум қилди.
LiveБарчаси