Ашхободда озиқ-овқат қимматлашиб, доллар курси кўтариляпти

Олам

image

Бугун, 20 сентябрь куни Aшхободнинг Парахат-7 митти туманида жойлашган Берекетли бозори ташриф буюрувчилар учун ёпиқ бўлди, дея хабар беради "Хроника Туркменистана" 

Харидорларнинг ўрнига, операторлар чиройли ташкиллаштирилган сабзавотлар, мевалар, хамир овқатлар ва энг муҳими, жуда кўп товуқ тухумлари билан тўлдирилган савдо расталарини тасвирга олди. Бозорнинг кириш қисмига навбатчилар қўйилиб,улар харидорларни бозорга киритмаган.

Туркманистонда мамлакат мустақиллиги бу йил бир ой олди яъни 27 сентябрь куни ўтказилади. Байрамдан олдинги кунларда туркман телевидениесининг каналларида озиқ-овқат мўллиги намойиш этилади. 
Мамлакатда камдан-кам ҳолларда давлат дўконларига олиб кириладиган тухум ва ун етишмайди. Камомад ушбу товарларга нархларнинг ошишига олиб келяпти.

Шунингдек, нархларнинг ошиши расмий ва қора доллар ўртасидаги фарқ туфайли юзага келган. Жисмоний шахслар томонидан Туркманистонда расмий валюта алмашинуви тақиқланади ва тадбиркорлар фақат катта чекловлар билан валютани алмаштириши мумкин. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Туркманистон Ашхобод

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг