Ашхобод кўчаларида назорат кучайтирилди
Олам
−
23 Сентябрь 2019 6514 1 дақиқа
Aшхобод йўлларида йўл назорати хизмати полицияси ҳайдовчилар билан ҳужжатларни оммавий текширишни бошлади. Бу ҳақда "Хроника Туркменистана" хабар бермоқда.
Aйниқса "протокол" кўчаларда, кўплаб хизматчилар пайдо бўлди, улар шаҳарнинг энг катта проспектлари - "10 йиллик абаданчилик", "10 йиллик фаровонлик" ва "Отатурк"да назоратни кучайтирган.
Ғазабланган ҳайдовчиларнинг сўзларига кўра, полициячилар қоидаларни бузмаган ҳайдовчиларни ҳам бир неча марта тўхтатади.
Масалан, автобус бекати Туркманбоши ва Мустақиллик шоҳ кўчалари ўртасида жойлашган. Унга энг яқин пиёдалар ўтиш жойи тахминан 250 метр масофада жойлашган бўлиб, қарама-қарши томондан бориш учун сиз ярим километр пиёда юришингиз керак.
Худди шунга ўхшаш ҳолат Махтумқули проспектида, иккинчи паркнинг ҳудудида, шунингдек, ушбу хиёбоннинг Aндалиб кўчаси билан кесишган қисмида, Қорақум дўкони яқинида, "Мустақилликнинг 15-йиллиги2 савдо маркази, Ўғузхон кўчасида, пиёдалар ўтиш жойлари, савдо марказларига кириш жойларида ва автобус бекатларида ҳам кузатилади.
Текширувлар 27 сентябрь куни нишонланадиган Мустақиллик куни, шунингдек, сентябрь ойида Туркманистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги ойлиги ўтказилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь