“Асалҳоней” ўз уйида ўлдириб кетилди
3-саҳифа
−
18 Март 2022
144401Ижтимоий тармоқларда "Асалҳоней" номи билан танилган Асал Хўжаева ўз уйида ўлдириб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати Асал Хўжаевани ўлдириб кетилганини тасдиқлади.
ИИББ Матбуот хизматига кўра, ҳолат юзасидан прокуратура иш олиб бормоқда ва тез орада батафсил маълумот берилади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг октябрь ойида Хўжаева Асал бошқа бир фуқарони ҳақорат қилгани учун жазога тортилганди. Суд Асал Хўжаевага МЖТКнинг 41-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробари миқдорида, яъни 4 млн 460 минг сўм жарима жазоси, шунингдек, 183-моддага асосан узил-кесил 5 сутка қамоқ жазоси тайинлаган.
LiveБарчаси