“Асалҳоней”нинг ўлимига доир янги маълумотлар пайдо бўлди

3-саҳифа

image

Кеча, 18 март куни Ўзбекистонда “Асалҳоней” номи билан танилган инста-блогер Асал Хўжаева ўз уйида ўлик ҳолда топилгани ҳақида хабар берган эдик. QALAMPIR.UZ Асал Хўжаеванинг ўлимига доир айрим маълумотларни қўлга киритди. 

Унга кўра, кеча, 18 март куни соат 10:01 да Яшнобод тумани ИИО ФМБ Навбатчилик қисмига Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 99-уй, 210-хонадоннинг ётоқхонасида, шу хонадонда истиқомат қилиб келган, 1986 йил 10 октябрь куни туғилган Асал Матёқубовна Хўжаеванинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилгани ҳақида хабар келиб тушган. 

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, Асал Хўжаеванинг ўлими қорин олд соҳасида бир дона санчилиб кирувчи кесилган жароҳати, бўйин чап томони санчиб кесилган жароҳати, бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия юмшоқ тўқималарига қон қуйилиши оқибатида юз бергани аниқланган. 

Воқеа жойи криминалистика техника воситалари ёрдамида кўздан кечирилиб, қонга ўхшаш доғлардан намуналар, мурда кийимлари, қўл бармоқ излари, 1 дона ноутбук, 1 дона флешка, 4 дона уяли алоқа телефони, 4 дона банк пластик карталари далилий ашё сифатида олинган. 

Воқеа жойига Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари Икром Наримов, шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Улуғбек Турсунов, Яшнобод тумани прокурори А.Донаев, шаҳар ИИББ ва туман ИИО ФМБ раҳбарияти ҳамда тезкор тергов гуруҳи аъзолари етиб борган. 

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятни фош этишга қаратилган тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Асалҳоней

Баҳолаганлар

9058

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг