Асадхўжа Мўйдинхўжаев World Boxing турнирида қатнашади
Спорт
−
10 Май 7796 1 дақиқа
Париж-2024 Олимпиадаси чемпион бўлган ўзбекистонлик боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев Полшада ўтказиладиган бокс турнирида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
10-17 май кунлари Польшанинг Варшава шаҳри World Boxing ташкилоти кубогининг иккинчи босқичига мезбонлик қилади. Ўзбекистон жамоаси 9 нафар боксчиси билан баҳсларда қатнашади.

Бугун, 10 май куни мусобақда қатнашувчи Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Варшавага учиб кетди.
Ўзбекистон бокс терма жамоаси таркиби:
-55 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов;
-60 кг: Самандар Олимов;
-65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев;
-70 кг: Гофур Тоҳиров;
-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев;
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев;
-85 кг: Акмалжон Исроилов;
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров;
-57 кг: Хуморабону Мамажонова.
Live
Барчаси