Асад авиаҳалокатга учраган бўлиши мумкин – “Reuters”
Олам
−
08 Декабрь
12951Сурия президенти Башар Асад самолёт ҳалокатида вафот этган бўлиши мумкин. Бу ҳақда манбаларга таяниб, "Reuters" хабар берди.
Аввалроқ Асад Дамашқни самолётда тарк этгани ҳақида хабар қилинганди. Агентлик манбаларига кўра, “Асад авиаҳалокатда йўқ қилинган бўлиши эҳтимоли жуда юқори”.
"Reuters" манбалари Асад ўтирган самолётнинг ғалати траекториясига ишора қилган. Flightradar мониторинг сайти маълумотларига кўра, у “тўсатдан 180 градуслик бурилиш ясаган ва харитадан ғойиб бўлган”.
“Самолёт радарлардан ғойиб бўлди, транспондер ўчирилган бўлиши мумкин, аммо менимча, кема уриб туширилганлиги эҳтимоли юқорироқ”, деган агентликнинг Суриядаги манбаларидан бири қўшимча изоҳ беришдан бош тортган ҳолда.
Маълумот учун, 27 ноябрь куни “Ҳаят Таҳрир аш-Шом” гуруҳи тузилмалари ва унинг иттифоқчилари Сурия ҳукумат кучлари позицияларига қарши кенг кўламли ҳужум бошлаганди. Кеча, 7 декабрь оқшомида Асад мухолифлари Ҳалаб, Ҳама, Дайр-аз-Зор, Даръа ва Ҳомс шаҳарларини эгаллаб олди.
Бугун, 8 декабрь куни эрталаб суриялик жангарилар Дамашққа кириб келган, шундан сўнг Сурия армияси бўлинмалари шаҳарни тарк этган. Республика Бош вазири Муҳаммад Ғози Ал-Жалолий 7 декабрь куни кечқурун Асад билан охирги марта гаплашганини ва вазиятдан хабардор қилганини айтганди.
LiveБарчаси