Артур Таймазовнинг олимпия олтин медали бошқа спортчига ўтди
Спорт
−
15 Июль 2020
13962Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) ўзбекистонлик эркин курашчи Артур Таймазовнинг 2012 йилдаги Лондон Олимпиадасида қўлга киритган олтин медалини бошқа спортчига бериш ҳақида қарор чиқарди.
ХОҚ қарори билан медаль росиялик эркин курашчи Билол Маховга насиб қилди.
Лондон Олимпиадасининг 120 кг вазнгача бўлган тоифасида Артур Таймазов грузиялик Давид Модзманишвилини мағлуб этган эди.
Ҳар икки финалчининг допинг-таҳлиларида тақиқланган моддалар топилгач, мусобақа натижалари кўриб чиқилди. Таймазов ва Модзманишвилини тақиқланган моддалар сабаб Лондон-2012 натижаларидан чиқариб ташланди.
Натижада Махов ва эронлик Комил Қосими 2012 йилдаги Олимпиада олтин медалларини оладиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил апрел ойида Артур Таймазов айнан допинг сабабли Пекин-2008 Олимпиадасида қўлга киритган олтин медалидан ҳам маҳрум қилинган ва у россиялик Бахтиёр Аҳмедовга берилган эди.
LiveБарчаси