“Арсенал” ўз етакчиси билан шартномани узайтирди

Спорт

image

Англия терма жамоаси футболчиси Букаё Сака Лондоннинг “Арсенал” клуби билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда “канонирлар”нинг матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, 24 ёшли қанот футболчисининг янги шартномаси муддати расман ошкор қилинмаган. Клуб битим узоқ муддатга мўлжалланганини маълум қилган. Аввалроқ маҳаллий ОАВлар янги келишувга кўра, Сака клуб тарихидаги энг юқори маош олувчи футболчига айланиши мумкинлигини хабар қилганди. 

Тарқалган маълумотларга кўра, шартнома 2031 йилгача амал қилиши ва футболчи ҳафтасига 300 минг фунт стерлинг маош олиши мумкин.

Маълумот учун, Сака “Арсенал” академияси тарбияланувчиси бўлиб, 2019 йил ёзидан буён асосий жамоа сафида тўп сурмоқда. Жорий мавсумда у 34 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди. Умуман олганда, “канонирлар” сафида 297 та ўйинда иштирок этиб, 78 та гол муаллифига айланган.

Шунингдек, Сака Англия терма жамоаси сафида 48 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол урган.


Мақола муаллифи

Теглар

шартнома “Арсенал” Букаё Сака

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг