“Арсенал” 75 миллион евролик ҳужумчини сотиб олмоқчи
Спорт
−
01 Март
1160“Арсенал” келаси ёзда “Ньюкасл”нинг 25 ёшли ҳужумчиси Александр Исакни қўлга киритиш учун ҳужумчи Леандро Троссард ёки вингер Габриел Мартинеллини сотиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “Mirror” хабар берди.
Манбага кўра, агар швециялик футболчи харид қилинса, Лондон клуби Англия Премьер-лигасининг молиявий қоидаларини бузмаслик учун футболчиларни сотишга мажбур бўлади. Троссард ва Мартинеллига Саудия Арабистони клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган.
Жорий мавсумда Исак барча турнирларда 30 та ўйин ўтказиб, 21 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар тузилган. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 75 миллион еврони ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Арсенал” ҳимоячиси Вильям Салибага Мадриднинг “Реал” клуби қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Хоразмда ўқитувчига ҳайкал қўйилди.
13 Апрель
Самарқандда юк машинаси ёниб кетди.
13 Апрель