Касбида ҳайдовчи ЙТҲ қурбони бўлди
Жамият
−
09 Май 2020 11704 1 дақиқа
Жорий йилнинг 7 май куни соат 18:30 ларда Қашқадарё вилояти, Касби тумани ҳудудидан ўтган 4Р-90 “Қарши-Бешкент-Касби-Косон” автомобиль йўлининг 29 км.да ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
ЙҲХББ маълумотига кўра, ҳайдовчи 1967 йил туғилган Р.Р. Cobalt русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, ўзидан олдинда шу йўналишда чап томонга бурилаётган, ҳайдовчи 1989 й.т. Ф.И. бошқарувидаги “Камаз 5511” русумли юк транспорт воситасини қувиб ўтмоқчи бўлиб, орқа чап томонига бориб урилган.

Натижада, Cobalt русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 53 ёшли Р.Р. оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Касби тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март