Арманистонда 142 нафар намойишчи ҳибсга олинди

Олам

image

Арманистон полицияси Бош вазир Никол Пашинян истеъфосини талаб қилиб кўчаларни тўсган 142 нафар намойишчини ҳибсга олди. Бу ҳақда ТАСС мухбирига республика Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Москва вақти билан соат 10:00 ҳолатига кўра, ҳибсга олинганлар сони 142 нафарга етди”, дейилади хабарда.

Нашр мухбирига кўра, эрта тонгда Арманистон полициясининг махсус бўлинмалари республика пойтахтида марказий кўчаларни тўсган фаолларни ҳибсга олишни бошлаган.

“Полиция овоз кучайтиргичлар орқали фаолларни Ереван марказидаги Туманян-Сарьян чорраҳасини тўсиб қўйиш мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантирди. Шунга қарамай, пойтахтнинг турли жойларида норозилик намойишлари давом этмоқда”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Ереванда ҳукуматга қарши намойишлар бир ҳафтадан бери давом этмоқда. Уларга қатор олий ўқув юртлари талабалари ҳам қўшилган.

Хавфсизлик кучлари ҳукумат биноси яқинида Бош вазир Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилаётганларни ҳибсга олмоқда. Айрим намойишчилар қўлларида Арманистон ва (тан олинмаган) Тоғли Қорабоғнинг байроқларини ушлаб олган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Арманистон полициясининг “Қизил беретлилар” махсус кучлари Ереванда оммавий акциялар давомида мамлакатнинг иккинчи президенти Роберт Кочаряннинг ўғли Левонни ҳибсга олганди. У қўлга олингач, калтаклангани ва шифохонага ётқизилгани айтилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Никол Пашинян Арманистон намойиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг