Арманистон яна Тоғли Қорабоғда ўқ узди. Озарбайжон аскари яраланган

Олам

image

Россия ҳарбийлари вақтинча жойлашган Озарбайжон ҳудудидаги ноқонуний Aрманистон қуролли отрядлари Озарбайжон армиясининг Aғдам вилояти Aлиагали қишлоғи йўналишида жойлашган қисмларига қарата ўқ узди. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабарида қайд этилган.

Маълумотларга кўра, воқеа кеча, 6 июль куни маҳаллий вақт билан соат 17:50 да содир бўлган. Отишма оқибатида Озарбайжон қуролли кучларининг ҳарбий хизматчиси яраланган.

“Отишма оқибатида йўлни ободонлаштириш ишларида иштирок этган Озарбайжон армиясининг ҳарбий хизматчиси, офицер Сакит Aҳлиман ўғли Дадашов жароҳат олди. Ярадорларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди ва у ҳарбий касалхонага кўчирилди”, дейилади хабарда.

Матбуот хизмати ушбу ҳодисани ўрганиш учун минтақада жойлашган Россия контингенти қўмондонлиги ва Туркия-Россия қўшма кузатув марказига воқеа тўғрисида маълумот берилганини қўшимча қилди.

Маълумот ўрнида, Тоғли Қорабоғдаги можаро 2020 йил сентябрь ойи охирида авж олди ва минтақада фаол жанглар бошланди. Россия Президенти Владимир Путин, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Николь Пашинян 2020 йилнинг 9 ноябрь куни Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларнинг тўлиқ тўхтатилиши тўғрисида қўшма баёнот имзолади. Ҳужжатга кўра, Озарбайжон ва Арманистон томонлари эгаллаб олган позицияларида тўхтади, бир қатор минтақалар Баку назорати остига ўтди. Россия тинчликпарвар кучлари алоқа линияси ва Лочин йўлаги бўйлаб жойлаштирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

171

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг