Арманистон Туркия маҳсулотлари савдосини бутунлай тақиқламоқчи

Олам

image

Арманистон Ҳукумати мамлакатга турк товарларини олиб кириш бўйича амалдаги тақиқни узайтириш ҳамда уларни сотишни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда мамлакат Иқтисодиёт вазири вазифасини бажарувчи Ваган Керобян маълум қилган.

"Биз Туркиядан товарларни олиб киришга қўйилган тақиқ муддатини узайтирамиз. Шунингдек, Арманистонда турк молларини қачон олиб келинганлигидан қатъий назар сотишни тақиқлаймиз, чунки ноқонуний импорт давом этаётгани тўғрисида далиллар мавжуд", деган Керобян.

Чекловларнинг муддати кўрсатилмаган.

Маълумот ўрнида, Арманистонда 2020 йил декабрда Туркия маҳсулотларини олиб киришга олти ойлик тақиқ жорий этилганди. Қарор жорий йилнинг 1 январидан кучга кирганди. Ҳукумат ушбу қарор қабул қилинишини Туркиянинг Тоғли Қорабоғ можаросига аралашуви билан изоҳлаганди.

Арманистон Ҳукумати Тоғли Қорабоғдаги можарода Туркиянинг бевосита иштирок этганини иддао қилиб келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

104

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг