Архитектура-қурилиш институти мансабдори пора билан қўлга тушди 

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтига ўқишга киритишни ваъда қилиб, 5000 АҚШ доллари олган институт бўлим бошлиғи қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, ИИБга фуқаро ариза билан мурожаат қилган. Аризада у жияни С.ни ўқишга кириши учун ҳужжат топшириш тартиби билан танишиб юрган вақтида, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти сиртқи бўлим бошлиғи билан танишиб қолгани, ушбу шахс унга жиянини дизайн факультетига ўқишга жойлаштириб қўйишини айтиб, эвазига 5 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилганини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришларини сўраган.

Аризага асосан, кеча, 1 июль куни Самарқанд вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва Давлат хавфсизлиги хизмати вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. 

Тадбир давомида институтнинг сиртқи бўлим бошлиғи Х.В. ариза муаллифидан талаб қилган 5 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

224

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг