Археологлар 2 минг йиллик “сирли” қотиллик қурбонини топишди
Олам
−
15 Июль 2020
19598Буюк Британияда археологлар бундан тахминан 2 минг йил аввал яшаган ва “сирли” қотиллик қурбони бўлган одам суякларини топишди. Бу ҳақда “The Daily Mail” хабар берди.
Мутахассислар Букингемшир графлигидаги Уэндовер шаҳри яқинида жойлашган Уэллвик фермаси атрофида катта ёшли эркак суякларини топишган. У йўл ёқасидаги ариққа юзи ерга қаратилган ва қўли боғланган ҳолда кўмилган.
Археологларнинг фикрича, қурбоннинг ёши ҳозирча номаълум, аммо қолдиқлар икки минг ёшдан кичик эмаслиги тахмин қилиняпти.
“Уэллик фермасидаги одамнинг ўлими биз учун жумбоқлигича қоляпти. Аммо йўл четидаги ариқда юзи ерга қаратилган ва қўли боғланган ҳолда кўмилишнинг йўллари кўп эмас”, деган археолог Рэйчел Вуд қотиллик бўлганига ишора қилиб.
У мутахассислар бу воқеа ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишига умид билдирган.
Суяк қолдиқлари HS2 тезюрар магистрали қурилиш майдончасида олиб борилган археологик изланишлар вақтида топилган.
LiveБарчаси