Туркманча томоша: Арқадағ неварасининг оти билан чавандозларни “қақшатди”
Олам
−
17:44 491 1 дақиқа
Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Туркманистон Президентининг Ахалтеке отчилик мажмуасида маҳоратли чавандозлар иштирокида байрамона от пойгалари бўлиб ўтди. Унда туркман халқининг Миллий Етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов неварасининг оти билан ғалаба қозонди. Бу ҳақда TDH ахборот агентлиги хабар беради.
Мусобақа якунларига кўра, Каримгули Бердимуҳамедов (Аркадағнинг қизининг ўғли) томонидан тайёрланган Дағхон лақабли от биринчи ўринни олган ва байрам пойгаларининг бош совринига эга чиққан. Отнинг чавандози туркман халқининг Миллий Етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов бўлган.
Иккинчи ўринни Ашхобод шаҳрининг Шуҳратли лақабли оти эгаллаган. Чавандоз Т.Пирмирадовга Toyota Fortuner автомобилининг калити топширилган. Учинчи ўринни Аҳал вилоятининг Азамат лақабли оти эгаллаган. Унинг чавандози Ҳ.Ашировга Toyota Camry автомобили берилган.
Бош ғолиб – Гурбангули Бердимуҳамедовга эса Range Rover Sport автомобили совға қилинган. Маросим давомида туркман халқининг Миллий етакчиси бош мукофотни Туркманистон Мудофаа вазирлигига топширган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркманистонда мамлакат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан тантанали ҳарбий парад бўлиб ўтгани ва тадбирда Туркманистон Президенти, Мамлакат Қуролли кучлари Олий Бош Қўмондони, армия генерали Сердар Бердимуҳамедов иштирок этгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиТўқаев Путинни атоқли давлат арбоби деб атади
29 Сентябрь