Арқадағнинг оиласи оғир жудоликка учради
Олам
−
08 Апрель 2023
49320Туркман халқи миллий етакчиси, Халқ кенгаши раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг онаси ва Республика Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг бувиси Ўғулобод Бердимуҳамедова 86 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Республика Давлат ахборот агентлиги хабар берди.
Агентликнинг маълум қилишича, Ўғулобод Бердимуҳамедованинг миллий меросни бугунги давр руҳига мос равишда бойитиш, халқнинг қадимий анъаналари давомийлигини сақлаш, ўзи етиб келган ҳунармандчилик билимларини асраб-авайлаш ва кейинги авлодларга етказишда хизматлари катта.
“Унинг ҳаёт йўли туркман аёллари учун ибрат мактабидир”, дейилган хабарда.
Бердимуҳамедова 1937 йил 15 июнь куни Туркманистоннинг Кўктепа вилоятидаги Бабарап қишлоғида туғилган. Унинг олти фарзанди бор эди.
Эслатиб ўтамиз, Туркманистон Президентининг бобоси ва туркман халқи миллий етакчиси Маликгули Бердимуҳамедов 2021 йил апрелида 89 ёшида вафот этганди.