“Арқадағ”нинг ўринбосари Мирзиёев қабулида бўлди

Жамият

image

Бугун, 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев икки томонлама ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишларини ўтказиш доирасида мамлакатда бўлиб турган Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Эсенмират Оразгелдиевни қабул қилди.

Кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Олий даражадаги мунтазам мулоқотлар биродар мамлакатлар ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, уларни аниқ мазмун билан бойитишга хизмат қилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Эсенмират Оразгелдиев Ўзбекистон етакчисига самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ҳамда Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Шунингдек, шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтказилган икки томонлама ҳамкорлик ва сув хўжалиги масалалари бўйича қўшма ҳукуматларларо комиссиялар йиғилишларининг асосий натижалари тўғрисида маълумот берди.

Давлат раҳбари Ўзбекистонда ўтказиладиган саммитга пухта ва ҳар томонлама тайёргарлик кўриш, энг аввало, мазмунли кун тартибини шакллантириш, шунингдек, иқтисодий кооперация лойиҳалари ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини илгари суриш муҳим эканини таъкидлади.

Маълумот учун, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов нафақат давлат раҳбари, балки Вазирлар Маҳкамаси Раиси ҳам ҳисобланади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг