“Арқадағ” муддатидан аввал Туркманистон чемпиони бўлди
Спорт
−
06 Декабрь 2023 6097 1 дақиқа
“Арқадағ” футбол клуби Туркманистон чемпионатининг 20-турида олтин медаллар учун курашда асосий рақиби “Олтин Аср”ни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди. Бу ҳақда “Central Asia” хабар берди.
"Олтин Аср" устидан қозонилган ғалаба Арқадағ жамоаси учун кетма-кет йигирманчи ғалаба бўлди.
Жамоа чемпионатда ҳам, Республика кубоги учун курашда ҳам барча учрашувларда ғалаба қозонган.
Турнир якунланишига тўрт тур қолди ва “Арқадағ“ “Олтин Аср”дан 16 очко олдинда. Эътиборлиси, “Арқадағ” футболчилари 20 та учрашувда 70 та гол уришди – яъни жамоа ҳар бир ўйинда ўртача 3 тадан кўпроқ гол урган.
“Арқадағ” жорий йилнинг баҳорида ташкил этилган ва шу номдаги янги шаҳарни ифодалайди. Таркиб Туркманистон чемпионатининг энг кучли футболчиларидан шакллантирилди ва жамоа дарҳол республика олий лигасига киритилди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь