“Арқадағ” Эрдўғаннинг ўғлига алабай кучукчаларини совға қилди

Олам

image

Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Президент Сердар Бердимуҳамедов 26 сентябрда Мустақиллик куни арафасида Ашхободга байрам тантаналари учун келган хорижлик меҳмонларни қабул қилди. Бу ҳақда TDH давлат ахборот агентлиги хабар берди.

Гурбангули Бердимуҳамедов Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг ўғли, Бутунжаҳон этник спорт конфедерацияси раиси Билол Эрдўған билан спортни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Бердимуҳамедов унга иккита алабай кучукчасини берди. Меҳмонга Аркадаг шаҳри ҳам кўрсатилди.

Сердар Бердимуҳамедов эса Билол Эрдўған билан “спорт соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш”ни муҳокама қилди.

Маълум қилинишича, Туркманистон миллий спорт ўйинлари маркази аъзо бўлган Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси халқ ўйинларини жонлантириш устида ишламоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили октябрь ойида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов давлат раҳбари сифатида илк бор Туркияга расмий ташриф билан борганида туркиялик мавқедоши Ражаб Тойиб Эрдўғанга "Гардаш" (туркманчадан “қариндош” деб таржима қилинади) исмли туркман алабай кучукчасини совға қилганди. Бунга жавобан Эрдўған олий мартабали меҳмонга икки турк кангал кучукчасини совға қилган.  


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made