Арқадағ 300 метрлик ёдгорлик қуришни буюрди
Олам
−
10 Февраль 2020
8399Туркманистон Республикаси Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ашхободда мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ноёб ёдгорлик қуришга тайёргарлик кўришни буюрди. Арқадағнинг сўзларига кўра, келажак авлодлар ушбу муҳим воқеани эслаб қолишлари учун Туркманистон пойтахтининг энг баланд нуқтасига 300 метр баландликдаги ёдгорлик қуриш тавсия этилади.
Давлат раҳбари ушбу лойиҳа учун масъул этиб Туркманистон Бош вазир ўринбосари Шамухаммет Дурдилевни тайинлади. Бердимуҳаммедов унга яқин келажакда ёдгорлик лойиҳасини тайёрлашни ва унинг қурилиши учун тендер эълон қилишни буюрди. Шу билан бирга, Бердимуҳамедов ёдгорлик 2021 йил 27 октябрга қадар қуриб битказилишини тайинлади
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркманистон раҳбари эндиликда 40 ёшдан катта эркак амалдорлар оқ соч билан юриши мажбурий этиб белгилаб қўйган эди.
Нуруллоҳ Шарипов
LiveБарчаси