Арипов номзоди Бош вазирликка кўрсатилди. ЎзЛиДеП масъулиятни гарданига олди
Жамият
−
18 Январь 2020
5543Айни вақтда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий кенгаши мажлиси бўлиб ўтмоқда.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирлигига Абдулла Нигматович Арипов номзоди кўрсатилди.
“Парламент сайловида ғолиб чиққан партия сифатида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини илгари сурамиз. Бу билан Вазирлар Маҳкамасининг яқин ва олис истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастурининг амалга оширилиши учун тўлиқ масъулиятни ҳам зиммамизга оламиз. Ҳурматли сиёсий кенгаш аъзолари, юқоридагилардан келиб чиқиб, биз бугун ўзимизга берилган ваколатдан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига Абдулла Нигматович Арипов номзодини таклиф этамиз”, дейди ЎзЛиДеП фракцияси дейди Актам Хаитов.
LiveБарчаси