Аргентинада “Ўлим аждаҳоси”нинг қолдиқлари топилди 

Олам

image

Аргентинада автобус катталигидаги улкан учар судралиб юрувчи (рептилия)нинг тошга айланган қолдиқлари топилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, аргентиналик олимлар 86 миллион йил аввал динозаврлар билан бирга яшаган улкан учар рептилиянинг янги турини аниқлаган, унга “Ўлим аждаҳоси” деб ном берган.

Тадқиқотчиларга кўра, қадимий учар рептилия ёки птерозавр янги намунасининг қанотлари узунлиги 30 фут (9 метр)га тенг. Улар ҳозирги қушларнинг қадимги даврлардаги аждодлари бўлган ва Ер юзида ов қилиш учун ўз қанотларини ишлатган илк мавжудотлардан бири ҳисобланади.

Палеонтологлар жамоаси қолдиқларни Аргентина ғарбидаги Мендоса провинциясида жойлашган Анд тоғларида аниқлаган. Рептилия қолдиқлари сақланиб қолган қоялар 86 миллион йиллик тарихга эга бўлиб, бўр даврига тегишлидир.

Тахминий сана шуни кўрсатадики, ушбу қўрқинчли мавжудотлар бундан 66 миллион йил аввал ҳозирги Мексиканинг Юкатан ярим ороли жойлашган жойда яшаб ўтган.

Лойиҳа раҳбари Леонардо Ортиснинг айтишича, бундай қолдиқлар илгари ҳеч аниқланмаган, шу сабабли ушбу турга “Thanatosdrakon Amaru” (“Ўлим аждаҳоси”) номи берилган. 

“Унга бундай ном жуда мос келади, чунки судралувчи қўрқинчли кўринишга эга бўлган бўлиши мумкин. Бизда бу ҳайвонларга ўхшаш тана ўзгаришларига эга бўлган яқин қариндошлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ”, дейди Ортис.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

768

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг