Аргентинада Месси сурати туширилган пул муомалага чиқарилиши мумкин

Спорт

image

Аргентина Миллий банки расмийлари Аргентина терма жамоасининг Қатар мезбонлик қилган Жаҳон чемпионатидаги ғалабаси шарафига Месси ва терма жамоа сурати туширилган пулларни ишлаб чиқариш вариантини кўриб чиқмоқда.

Манбага кўра, Мессининг сурати 1000 песо (5,75 АҚШ доллари)лик банкнотда босилиши кутилмоқда. Месси 10-рақамда ўйнагани учун унинг сурати айнан 1000 песоликда чиқиши мумкин. Пулнинг орқа томонида миллий терма жамоа бош мураббийи Лионель Скалони тахаллуси бўлган "La Scaloneta" ёзуви туширилади.

Аргентина терма жамоаси 1986 йилдан бери илк бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Лионель Месси Қатардаги турнирнинг еттита учрашувида 7 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг